80 йил аввал чўкиб кетган сувости кемаси топилди

80 йил аввал чўкиб кетган сувости кемаси топилди

Иккинчи жаҳон уруши даврида чўкиб кетган «Jantina» (Италия) сувости кемаси топилди.

Миконос оролидан жанубда, Эгей денгизининг 103 метр чуқурлигида ётган субмаринани грек ғаввоси Костас Токтаридес ўз жамоаси билан аниқлади. Бунинг учун улар масофадан бошқариладиган сувости қурилмасидан фойдаланишди, ёзмоқда «Reuters». Кема бўлаклари синчиклаб ўрганилди, Италия ҳарбий-денгиз тарихи ёзувлари орқали унинг қайси кема эканлигини билиб олишди.

«Ҳарбий-денгиз тарихи жумбоққа ўхшайди, бу ҳам ўша жумбоқнинг бир қисми. Иккита сувости кемасининг қарама-қарши келиши — камдан-кам учрайдиган ҳодиса», — деди Токтаридес.

«Jantina» 1932 йили сувга туширилган. 1941 йилда, уруш пайти Британиянинг «HMS Torbey» сувости кемасидан отилган торпедо билан чўктириб юборилган. Италия субмаринаси бортида 48 нафар денгизчи бўлган.