Ҳодисалар

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда автомобиллар газ баллони портлашидан неча киши вафот этгани маълум қилинди

Ўзбекистонда охирги беш йил мобайнида автомобилларга ўрнатилган баллонларнинг портлаши оқибатида 23 та фуқаро вафот этган ва 20 та фуқаро оғир тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Буғ қозонлари, кўтариш иншоотлари ва путур етказмайдиган назоратда саноат хавфсизлиги инспекцияси масъул ходими Жамшид Усмонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди...

Бухоро шаҳар ҳокимининг уйидан $200 минг ўғирлаб кетилгани айтилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг уйига 4 январь куни номаълум шахслар ўғирликка тушиб, 200 минг доллар миқдоридаги пулларни олиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди...

Навоийда ниқоб ва биталарда хизмат олиб борган инспекторлар ва бир гуруҳ шахслар ўртасидаги жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида 7 январь куни ички ишлар ходими бўлмаган бир гуруҳ шахслар ниқоб ва биталарда хизмат олиб боргани, ёлланма инспекторлар ва ҳудуддаги балиқ овчилари ўртасида тортишув юзага келгани аниқланганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди...

«Олтин васвасаси» — Навоийдан яна беш кишининг жасади чиқди

Навоий вилоятида таркибида олтин бўлган рудани ноқонуний қазиб олиш жараёнида бухоролик фуқароларни қум босиб қолди. Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади...

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.