» » Лавозимига қайта тайинланган Шуҳрат Ғаниев яна танқид нишонига айланганди. Ҳокимлик мунозараларга сабаб бўлган суратга изоҳ берди

Лавозимига қайта тайинланган Шуҳрат Ғаниев яна танқид нишонига айланганди. Ҳокимлик мунозараларга сабаб бўлган суратга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг 18 январь куни Сўх туманининг Чўнғара қишлоғига борганида олинган сурат жиддий танқидларга сабаб бўлганди.

Гап шундаки, ҳокимни кутиб олиш учун қўлида нон билан чиққан мактаб ёшидаги қизнинг ҳаво совуқ бўлишига қарамай миллий кийимда бўлган, Ғаниев ва унинг ортидаги катталар иссиқ кийимларида бемалол қарсак чалиб олқишлаб туришган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган сурат бўйича изоҳ берди. 

Ҳокимлик ахборот хизматининг расмий муносабатида Ғаниевнинг ташрифи чоғида қишлоқда қилинган ишлар саналиб, қизча “атиги 1-2 дақиқага” ҳовлига чиққани айтилади.

“Ҳоким катта зали бўлган бинога кираверишдаги айвончага етганида тўсатдан зал ичидан суратдаги қиз нон кўтариб чиқиб келди. Ҳоким унинг раъйини қайтармай, нондан тотинди ва қизни етаклаб залга кирди. Шу заҳоти чўнғаралик ташкилотчиларга бошқа бундай қилмасликни тайинлади. Қизча залдан атиги бир, нари борса икки дақиқага айвончага чиқди холос”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳоким ҳеч кимга бундай кутиб олиш ҳақида топшириқ бермаган.

“Бундай эҳтиром шаклини қувватламаймиз. Лекин бизни бошқа нарса ташвишга солади. Бу қишлоққа аввало президентимиз, вилоят ҳокимлиги шунча эътибор қаратяпти. Халқ бундан миннатдор. Аммо бир сурат танқидчилари аслида нега давлат вакили бўлган ҳокимни чўнғараликлар нон билан кутиб олганлари сабабига тўхталмадилар. Аслида бу қишлоқ аҳлининг уларга, давлат кўрсатаётган ғамхўрликка миннатдорчилиги рамзи эди холос.

Нега ҳар нарсадан фақат иллат излашга кўникиб қолиняпти?!” дея фикр билдирган Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби.

Якунда ҳокимлик “барчага ҳаётдан ҳикмат излаш” тилагини билдирган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари
11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР