» » Герман Ткаченко: «Катта клублар Элдор Шомуродовдан қочиб кета олмайди»

Герман Ткаченко: «Катта клублар Элдор Шомуродовдан қочиб кета олмайди»


«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик қиладиган ProSports Management компанияси директори Герман Ткаченко мижозига «Ювентус» қизиқиш билдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Женоа» расмий таклиф бўлмаганини билдирди, аммо клублар ўртасида ҳақиқатан ҳам бу мавзуда алоқа бўлган. Улар биз билан ҳам боғланишди, аммо бу таклиф эмас эди.

Катта клуб Элдордан қочмайди, аммо бунинг учун у ишлашда давом этиши, кўпроқ гол уриши, ўзидаги фазилатларини намойиш қилиши керак. «Женоа» футболчиларни яхши сотади, биз ушбу вазиятни таҳлил қилдик. Улар («Женоа») осонликча ўйинчиларни сотади, айниқса ҳужумчиларни, шунинг учун ҳам биз хотиржаммиз
, - деди футбол агенти Герман Ткаченко.


Tuttosport нашри Шомуродовга «Ювентус»дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар қилганди.

2020 йилнинг октябрь ойида «Ростов»дан «Женоа»га ўтган Элдор Шомуродов генуяликлар таркибида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

«Женоа» 22-турдан кейин 25 очко билан 11-ўринда бормоқда, «грифонлар» кейинги тур ўйинини 20 февраль куни «Верона»га қарши ўтказади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:34
Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви Фориш туманида ўтказилди (видео)
10:05
Тошкентда тўйда мақтаниш учун “пул сочамиз” деб қалбаки пул ясаганлар қамоққа олинди
08:37
10 сонияли видео 6 миллион долларга сотилди
08:34
ОФК Кубоги “F” гуруҳи ўйинлари қаерда ўтиши маълум бўлди
08:32
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан янги ҳужжатли филм олинади
08:31
Январь-февраль ойларида қанча фуқаро хорижга ишлаш учун чиқиб кетгани маълум қилинди
08:30
Номаълум фуқаро 300 миллион сўмлик телефонларни оқизишга уринди
08:29
Яраштиришга келган шахс жиноят иштирокчисига айланди
15:37
Жиззахлик йигит сирдарёлик аёлнинг ҳаёсиз видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул ва ишқий муносабатда бўлишни талаб қилди...
13:52
Ғаллаоролда “стольба” цехи иш бошлади
13:37
Зарбдор туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди
13:34
Поезд ғилдирагига нима ўрнатилган эди?
13:33
"Ижтимоий тармоқ фаоллари “очиқлик” баҳонасида одамлар эътиборини торишга ҳаракат қилмоқда". ИИВ матбуот котиби огоҳлантириш билан чиқди
13:31
“Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” учун хизмат текшируви ўтказилмоқда
13:30
Айрим ўқитувчиларга устамалар тўлаш тартиби тасдиқланди
13:29
"Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ..." — Расул Кушербоев
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР