Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Сайёр қабул ўтказилмоқда

Сайёр қабул ўтказилмоқда

Cана : 29-08-2017   /   Янгиликлар, Жамият   /   кўрилди: 618

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони ҳамда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисидаги Қарори юзасидан Арнасой Информатика ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи фаоллар залида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур ўтказилган сайёр қабулда Гулбаҳор ШФЙ фаоллари, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Ўтабоев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ва котиблари, O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ва туман Кенгаши ходимлари, тадбиркорлар ва фермерлар, партия фаоллари ҳамда хамкор ташкилотлар иштирок этди.

Учрашувда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, коммунал соҳасида, тиббиёт ҳамда таълим соҳаларини ривожлантиришда юзага келаётган муаммолар бўйича мурожаатлар ҳамда таклифлар билдирилди.

Арнасой тумани Дўстлик ҚФЙда яшовчи Усмонова Гулбахор тамонидан билдирилган мурожаатга кўра Бердалиев кўчасидаги 2 қаватли уйларнинг том қисмининг таъмирлаш ишлари 3 ойдан буён оҳирига етказилмаганлиги ҳамда ушбу масала юзасидан туман мутасадди раҳбарларига мурожаат этганлиги аммо хеч қанақанги натижа бўлмаганлигини қайт этилди.

Шунингдек фуқаролардан Барно Турғунова – ёшлар учун спорт майдончалари дам олиш боғлари ва кутубхоналар барпо этишлиги ва "Бойчечак” мактабгача таълим муассасасининг кўча қисми таъмир талаблиги ҳамда махаллага суюлтирилган газ балонларининг ўз вақтида келмаётганлиги борасидаги муаммолар атрофлича ўрганилиб, ушбу масалалар мутасадди ташкилотлар тамонидан ижобий ҳал қилинишлиги қайд этилди.

 

Акбар Якубов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!