Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

МОҲИР ПИЛЛАКОР

Cана : 09-03-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 341

Зубайда Лочинова «Сайёд» маҳалласида истиқоматқилади. Ипак қурти боқиш, ундан мўл ҳосил етиштириш агротехникасини онасидан ўрганган.

 


 Шу боис ҳам касаначи пиллакор ҳар йили фарзандлари билан бамаслаҳат иш тутиб, бир қути қурт уруғи парваришлаб ундан кўзланган ҳосил етиштириб келяпти. Ўтган йилда Зубайда Лочинова 1 қути ипак қурти парваришлаб 72 килограмм сифатли «Кумуш тола» етиштириб эл хирмонига топширди.

– Ипак қурти парваришлашни ўзига яраша сир-синоатлари бор, – дейди Зубайда Лочинова. – Ипак қуртига баргни ўз вақтида солиш, хона ҳароратини белгиланган нормада сақлаш лозим.

Агротехник қоидаларга риоя қилмасангиз кўзланган ҳосилни ололмайсиз. Бу йил ҳам оиламиз билан бамаслаҳат иш тутиб, 2 қути ипак қурти парваришламоқчимиз. Бунинг учун «Фориш ипаги» масъулияти чекланган жамияти билан шартнома имзоладик.

Гулмира ИСМОИЛОВА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!