ДХХ 22 яшар қизни Уммон давлатига сотиб юбормоқчи бўлганларни қўлга олди

Улашиш:

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.

Хусусан, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. Ж.Р. ва Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. Қ.Д.лар алдов йўли билан 1999 йил Хоразм вилоятида туғилган С.М.нинг ишончига кириб, уни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида «Тошкент-Шаржа», «Шаржа-Маскат» йўналиши бўйича Уммон давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтларида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.

Терговолди суриштирув жараёнларида аниқланишича, Ж.Р. Уммон давлатидан С.М.га виза расмийлаштириб, авиачипта харид қилган.

Таъкидлаш лозимки, Ж.Р. муқаддам БАА ва Уммон Султонлигига қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборганликда айбланиб, Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.