Жиззахда ЙПХ ходимини уриб, унинг «погон»ини ечиб олган ҳайдовчи ҳибсга олинди

Улашиш:

Жиззах вилояти Арнасой туманида маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, унинг «погон»ини ечиб олди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, воқеа 10 июнь куни соат 22:30 атрофида «Чўлқувар» маҳалласи ҳудудидаги овқатланиш шохобчаси олдида содир бўлган. Аниқланишича, йўл профилактикаси инспектори ошхона қаршисида турган машина ҳайдовчисининг мастлигини сезиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини сўраган.

Шунингдек, у ходимнинг қонуний талабларини бажармасдан, унга қаршилик кўрсатгани айтилган. Таъкидланишича, фуқаро инспекторни уриб, «погон»ини ечиб олган.

Бунинг оқибатида жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Вилоят наркология диспансерида ҳайдовчининг маст бўлгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.