Самарқандда “Captiva” ёниб кетди

Улашиш:

 Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 август куни соат 16:20 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «4-оилавий поликлиника» автотураргоҳида тўхтаб турган “Captiva” русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.