Жиззах шаҳрида 31 июль куни йўл-партуль хизмати ходими хизмат вазифасини ўтаётган вақтда тиббий ниқобни тўлиқ тақмагани ҳақидаги хабар тарқалганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шохкўчасида 31 июль куни йўл-патруль хизмати ходими А.Норқулов 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланган «Spark» автомобили ҳайдовчисини тўхтатган. Ҳайдовчига нисбатан қоидабузарлиги юзасидан қоғоз шаклидаги баённома ва ҳайдовчи баённомага имзо қўйишдан бош тортгани учун далолатнома расмийлаштирган.
Таъкидланишича, мулоқот жараёнида ҳайдовчи ходимга тиббий ниқобни тўлиқ тақмагани ва расмийлаштирилган баённомадан нусха олишга рухсат бермагани учун эътироз билдирган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.