Наманганда 34 ёшли маст эркак жанжал оқибатида ўз тенгдошини бир уришда ўлдириб қўйди

Улашиш:

Наманганнинг Норин туманида икки фуқаронинг жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 6 август куни соат 17:30 ларда Норин тумани ҳудудида жойлашган миллий таомлар ошхонасида юз берган. Учқўрғон туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро маст ҳолда ўзининг тенгдоши бўлган таниши билан ўзаро жанжаллашиб, юзига қўли билан урганида у боши билан ерга йиқилган. Оқибатда фуқаро шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мияга кенг кўламда қон қуйилиши, юқори нафас йўлларига қусуқ модда беркилиши, алкоголь мастлик ҳолати асорати, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 6 август куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.