Жиззахда енгил ва юк автомобиллар тўқнашувида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Улашиш:

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 16 август куни соат 17:00 ларда М-39 автомобиль йўлининг 1005-километрида содир бўлган. 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Кобальт 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган юк автомобилига бориб урилган. Натижада 26 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафар йўловчи эса шифхонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.