Ижтимоий тармоқларда Зарафшонда олтин қазиш ниятида бўлган 40−50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, дастлабки суриштирув давомида 40−50 кишининг қум босиб қолганлигига оид маълумот ўз исботини топмади.
Аслида 13 ноябрь куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани «Караката» ОФЙ ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.