“Электр тармоқлари” бош ҳисобчиси блогер аёлни калтаклади: ИИБ текширув бошлади

Улашиш:

Андижонда блогер Фатима Жўраева калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура хабарига кўра, 22 ноябрь куни блогер Фатима Жўраева Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилди. Унда туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирди.

Корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб қўли билан уни юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўради.

ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.