Андижонда божхона пости бошлиғи ҳибсга олинди

Улашиш:

Андижонда божхона пости бошлиғи ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг божхона соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган лавҳасида маълум қилинган. 

Маълум бўлишича, шу йилнинг 3 март куни Андижондаги «Дўстлик» постида юк машинаси тўхтатилади ва унда 5780  долларлик юк борлиги айтилади. 

Постда товарларни текшириш иложи бўлмагани сабабли юклар Андижон Ташқи иқтисодий фаолият постига йўналтирилади. У ерда юклар «қизил» йўлакка йўналтирилади. 

Лекин орадан бироз вақт ўтгач юклар қўйиб юборилади. Лекин бу ҳаммаси тугади дегани эмасди. Махсус гуруҳ иштирокида юклар Андижон шаҳрида тўхтатилади ва машина юкхонасида нақ 5 млрд 565 миллион сўмлик товарлар борлиги маълум бўлади. Агар бу юклар қонуний йўл билан импорт қилинганда, давлат бюджетига 1 млрд 944 млн. сўм божхона тўловлари тўланган бўларди. 

2022 йил 19 март куни Божхона қўмитасида коррупцияга қарши курашиш юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда Андижон Ташқи иқтисодий фаолият пости бошлиғи ва унинг икки ходими шу ернинг ўзида ҳибсга олинди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.