Бўстонлиқ тумани йўл-қурилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ноқонуний равишда қарийб 1 миллион доллар эвазига ерни сотмоқчи бўлган

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда Бўстонлиқ тумани йўл-қурилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосарини ноқонуний равишда ер сотганлиги учун қўлга олишган. 

"6 май куни фуқаро ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди. Аёлнинг айтишича, Бўстонлиқ туманида сотиб олиш учун ер қидириш чоғида икки нафар ўзбекистонлик билан танишиб қолган. Эркаклар уларнинг дўсти ўз ерини – 2,4 гектарни 980 минг долларга сотмоқчи экани, маҳаллий ҳокимиятдаги танишлари орқали бу ерни коттедж қуриш учун расмийлаштиришга ёрдам беришларини айтишган”, - дея қайд этмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси.

Улар аёлдан аванс тариқасида 98 минг доллар сўрашган.

Ушбу аризага асосланиб, ўша куни тезкор тадбир ўтказилган, унинг давомида Бўстонлиқ туманидаги "Дилнур" ошхонасида 49 минг долларни олаётган пайтда икки нафар эркак қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 моддаси, 4 қисми “а” банди (фирибгарлик), шунингдек 211-модданинг 3 қисми (йирик миқдорда пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.