Nexia-3 автобус тагига кириб кетди, қурбон бор

Улашиш:

 Кеча, 3 июнь куни соат 16:27 да Nexia-3 ҳайдовчиси КХЙ кўчаси бўйлаб Бунёдкор шоҳкўчаси томонга бораётиб, белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган.

Хусусан, олдинда ҳаракатланиб кетаётган машина билан оралиқ масофа сақламагани ва катта тезликда ҳаракатлангани сабабли олдидаги пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаган 69-йўналишдаги автобуснинг орқасига келиб урилган.

Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.