«Қамчиқ» довонида мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Улашиш:

 Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ

20 август куни «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтган Тошкент-Ўш автомобиль йўли 223-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.

«Isuzu»ни «Водий - Тошкент» йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 2 та Lacetti автомашиналари билан тўқнашиб, йўлнинг ҳар иккала кисмига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида, автомашиналар техник шикастланган. «Isuzu» ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.