Қашқадарё вилоятининг бир нечта туманларида сел келди. Шунингдек, Бахмал туманида ҳам!

Улашиш:

Қашқадарё вилоятининг бир нечта туманларида куннинг биринчи ярмида ёғинлар жадал ва кўп ёғиш ҳисобига, сой ва сел ўзанларига сел келди.

Метеорологларга кўра, ҳозирча сел сувлари сой ва сел ўзани ичида оқиб ўтмоқда, талофат даражаси юқори хавфга эга эмас.

Сел ҳодисалари Қамаши, Деҳқонобод, шунингдек Китоб туманининг тоғли ҳудудларида ҳам кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркманистон шарқида шаклланган ва аста-секин Ўзбекистонга кириб келаётган нам ҳаво оқими ҳақида хабар берилганди.

Мурғоб циклони деб ном олган мазкур оқимдан 2 ноябрь куни республиканинг жанубий (Сурхондарё, Қашқадарё), шарқий (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё) ҳамда шимолий-шарқий (Тошкент) вилоятларида кучли ёғингарчилик кутилиши айтилган.

Бугун Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Узунбулоқ МФЙда вилоят 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиши керак эди. Шу мақсадда тумандаги Узунбулоқ маҳалласига боришдаги сой йўллари кучли ёғингарчилик таъсирида тошқин остида қолди. Бу ҳақда сайтимизнинг телеграмдаги каналида видеопост ҳам қолдирган эдик. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.