2022 йилнинг ноябрь ойида Жиззах вилояти ҳудудида ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбод озодликдан маҳрум этилди.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида бухоролик 23 ёшли йигит рашк сабабли хотини ва 5 яшар ўғлини ўлдириб, ҳар иккисининг жасадларини ёқиб юборгани маълум қилинганди. Ҳолат жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Судда йигит қилган ишидан пушаймон эканлигини айтиб, ҳаммадан кечирим сўради.
«Айбимга иқрорман. Юртбошимиздан, ота-онамдан кечирим сўрайман», — дея йиғлаб гапирди у.
Суд ҳукми билан йигит Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми ва 134-моддаси (Қабрни ёки мурдани таҳқирлаш) билан айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Воқеа тафсилотлари ҳақида батафсил бу ерда.