Жиззах вилояти ҳокимликларнинг 45 000 дан ортиқ қарорлари очиқланди: Сиз яшаётган туманда аҳвол қандай?
Бугун Жиззах вилояти рақамлашиш борасида юқори суръатларни кўрсатмоқда. Эндиликда «E-qaror» тизимида вилоятимизга тегишли 45 750 та ҳужжат жамланган бўлиб, уларнинг 44 926 таси айни дамда амалда! Бу рақамлар ортида Сизнинг ҳуқуқларингиз, ер участкалари, имтиёзлар ва ижтимоий ёрдамга оид муҳим маълумотлар ётибди...