Жиззахда Gentra ҳайдовчиси аҳолини электрсиз қолдирди

Улашиш:

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидов тумани «Сўғдиёна» МФЙ ҳудудида Gentra автомобили трансформаторга уриб кетиши оқибатида электр таъминотида узилиш бўлгани тўғрисида хабар тарқалди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали хабарига кўра, «Сўғдиёна» МФЙ ҳудудидаги «Гандумтош» тармоғидан чиқувчи 257-сонли трансформаторни Gentra автомобили уриб кетиши оқибатида электр таъминоти узилган. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаган.

Айни пайтда воқеа жойига туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб келиниб, трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.