Совет киносининг афсонавий актёрлари биринчи ва сўнгги ролларида қандай кўринишда бўлган?

Улашиш:

Кўплаб севимли актёр ва актрисалар аллақачон ҳаётдан кўз юмган, аммо уларнинг хотираси томошабинлар қалбида қолган.

Фрунзик Мкртчян

Актёрнинг дебюти “Адресат қидириб” (1956) фильмидаги кичик эпизодик рол бўлиб, унда қаҳрамонининг исми ҳам кўрсатилмаган. Бир йил ўтгач, у арман ёзувчисининг песасига асосланган “Шон-шараф учун” фильмида иштирок этади. Фрунзикнинг энг сўнгги фильмларидан бири “Болалигимиз тангоси” (1984) бўлиб, у актёрнинг қисман болалик хотираларига асосланган.


Наталя Тенякова

“Муҳаббат ва кабутарлар” фильмидаги Шура кампир образи кўпчиликка ёқиб қолган актриса кино фаолиятини жуда муваффақиятли бошлайди. У Татьяна Доронина билан бирга “Катта опа” (1966) фильмида Лиданинг синглиси ролини ижро этади. Наталя Тенякова охирги марта 2019 йилда “Француз” тарихий драма фильмида суратга олишда иштирок этган.

Алексей Баталов

Баталов 16 ёшида “Зоя” фильмида мактаб ўқувчиси ролини ўйнаган ҳолда кинодаги дебютини қилган. 78 ёшида унинг сўнгги иши “Карнавал кечаси 2 ёки 50 йил ўтгач” фильми бўлиб, унда актёр ўзини ўйнаган.

Вера Алентова

Актрисанинг кинодаги дебюти 1965 йилда “Ёз кунлари” фильмида бўлиб, у ерда у ўзининг ҳақиқий фамилияси — Бикова остида ўқитувчи ролини ижро этади. Кейинчалик актриса онасининг фамилияси билан рол ўйнай бошлайди. Бугунги кунда ўйнаган сўнгги роли “Ампир V” фантастик фильмидаги маъбуда Иштар роли ҳисобланади.

Инна Чурикова

Кинода Инна Чурикова жуда ёш — 17 ёшида “Борский устида булутлар” (1960) фильмида дебют қилади. Актриса учун энг қадрли фильмлардан бири “Ялпизли пряник” (2022) драмасида Инна Чурикова болалар уйи директори ролини ўйнайди. Бу ролни актриса уни эрта болалигидан асраб олган ва тарбиялаган онасига бағишлайди.

Любов Орлова

Любов Орлова биринчи марта 32 ёшида “Петербург туни” фильмида Грушенка ролини ўйнаган. 72 ёшида актриса “Қалдирғоч ва Лира” фильмида сўнгги ролини ижро этди.

Андрей Миронов

19 ёшида Андрей Александрович ўзининг биринчи роли — “Бу севги бўлса-чи?” фильмида у мактаб ўқувчиси Пётр ролини ўйнайди. Актёрнинг сўнгги иши “Изқувар” фильми бўлиб, унда 46 ёшли Миронов маркиз Санглие ролини ижро этган.

Юрий Никулин

Актёр 36 ёшида “Гитара ушлаган қиз” комедиясида омадсиз пиротехник ролини ўйнаб, кинодаги дебютини қилган. Унинг сўнгги лойиҳалари “Оқ тўти клуби” ҳажвий кўрсатуви бўлиб, 75 ёшида ҳам шу лойиҳада ҳазил-мутойиба ва латифаларини давом эттиради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.