Қармоқда балиқ тутиш бўйича рекорд янгиланди (видео)

Улашиш:

Американинг Иллинойс штатидан профессионал балиқчи Жефф Колодзинский 24 соатда 2645 та балиқни тутиб, шахсий жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда UPI портали хабар берди.

Жефф балиқ овини 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 да бошлаб, роппа-роса бир кеча-кундуздан сўнг ниҳоясига етказди. У 24 соат ичида қармоқ ёрдамида 2645 та балиқни тутиб, ўзининг ўтган йилги рекордини янгилади. Ўшанда бир кеча-кундузда 2172 та балиқ тутиб, Гиннесснинг рекордлар китобига киритилганди.

Бу сафар балиқчи Гиннесснинг рекордлар китоби вакилларига далил сифатида юбориб, расман уларнинг эътирофига сазовор бўлиш учун балиқ овини камерага муҳрлади. У балиқ ови ёрдамида «Fishing For Life» (Ҳаёт учун балиқ ови) хайрия жамғармаси учун 20 минг доллар тўплашни режалаштирган.   

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.