Руслан Ишдавлетов 50 соат тинмай фортепиано чалиб жаҳон рекордини ўрнатди

Улашиш:

Санкт-Петербурглик пианиночи Руслан Ишдавлетов фортепиано чалиш давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У 25-27 сентябрь кунлари жами 50 соат тинмай фортепиано чалди.

Фото: «Форпост Северо-Запад»

Шу тариқа у олди ўзи ўрнатган 42 соат 24 дақиқалик рекордни янгилади.

Руслан фортепиано чалишни 25 сентябрь, жума куни бошлаб, 27 сентябрь, якшанба кунининг биринчи ярмида тўхтатган. Ўтган 50 соат давомида жойидан қимирламаган, тетикликни сақлаш учун энергетик ичимликлар тугул ҳатто сув ҳам ичмаган.

Ишдавлетовнинг айтишича, бу марафон ҳозирча охиргиси, дам олиши керак.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.