Австриялик Йозеф Кёберл муз тўлдирилган шиша хонада 2,5 соат туриб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Австриянинг ORF телерадиокомпанияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, шанба куни Қуйи Австриянинг Мельк шаҳрида Кёберл инсон танасининг муз билан алоқаси давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. Экстремалнинг сўзларига кўра, мақсадларидан бири эриётган музликларга одамлар эътиборини жалб қилиш бўлса, иккинчиси бу билан ҳар бир инсон ўз имкониятларини кенгайтира олишини кўрсатиб бермоқчи бўлган.
«Гап салбий ишончлардан воз кечиш, ўзини рағбатлантириш ва, энг аввало, ўзига бўлган ишонч ҳақида кетмоқда. Сизларга шуни етказмоқчи бўлдим», — деди рекордчи.
Кёберл ўз рекордини янгилашга муваффақ бўлди: ўтган йили муз ичида 2 соат 8 дақиқа 47 сония бўлиб, рекорд ўрнатганди. Шуниси қизиқки, Кёберл 2,5 соат музли хонада бўлиб чиққандан сўнг музқаймоқ ейишни хоҳлаётганини айтган.
Муз ичида туриш бўйича жаҳон рекорди янгиланди (фото)
Улашиш: