Зомин туманига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Парпиев ташрифи кутилмаган совғаларга бой бўлди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вазир ўринбосари Култепа ва Пешағор қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини эшитди.
Жумладан, Пешағор қишлоғида ўтган учрашувда, Зомин тумани ҳокими томонидан тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган кам таъминланган, деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 60 нафар ёшларга А.Навоий ҚФЙ ҳудудида 1 гектардан ер ажратилганлиги эълон қилинди.
Туман ҳокимининг қарорига кўра, ушбу ёшлар эндиликда белгиланган ер майдонига 10 йил давомида эгалик қилишади. Ҳудудга зарурий полиз, сабзавот экинлари экиш ҳамда сувни тежовчи технологияларда фойдаланиш мажбурияти юклатилган.