Наманганда 23 яшар аёлнинг жинояти иссиқ из орқали фош этилди

Улашиш:

10 февраль куни, Поп туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда шу куни  яшаш уйи дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ётоқхонасидаги жавон устида бўлган нархи 13.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКБ шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу излар, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёлга тегишли эканлиги аниқланган. Суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу аёл содир этгани ўз тасдиғини топган.  

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.