Нодирбек Абдусатторовга давлат мукофоти, уй ва 250 млн сўм берилди

Нодирбек Абдусатторовга давлат мукофоти, уй ва 250 млн сўм берилди

Бугун Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти, икки хонали уй калити ва 250 млн сўм пул мукофоти топширилди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти иштирок этди.

Шунингдек, ғолибнинг устозларига 100 миллион сўмдан, яна ЖЧда қатнашган қолган шахматчиларимизга ҳам пул мукофотлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид дастурида Магнус Карлсен, Ян Непомняший каби жаҳон шахмат усталарини мағлуб этиб, ушбу йўналишда чемпионликни қўлга киритган дунёнинг энг ёш гроссмейстерига айланганди.