» » Буюк Британия ўзбекистонликларга берилган ковид-сертификатларни тан олади

Буюк Британия ўзбекистонликларга берилган ковид-сертификатларни тан олади

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади.

Бу ҳақда ТИВ махсус вакили хабар берди. 

Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан камида 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмлаш сертификати ҳақиқий деб тан олинади: Covaxin, Moderna, Janssen (битта доза), Novavax (Nuvaxovid и Covovax), Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinopharm Beijing, Sinovac-CoronaVac.

Сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради ва уларни 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилади. ПЗР тести ўрнига, келгандан кейинги иккинчи куни фақат ИФА тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР