Токио-2020 Олимпия ўйинларини қанча томошабин кузатган

Токио-2020 Олимпия ўйинларини қанча томошабин кузатган

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг бутун дунёдаги Олимпия оиласига йўллаган Янги йил табриги эълон қилинди.

Унда ХОҚ раҳбари ортда қолган Токио-2020 Олимпия ўйинлари биргаликда юқори савияда ўтказилгани, мусобақа шу пайтгача энг кўп кўрилган Олимпиада бўлганини алоҳида таъкидлади. Унинг маълум қилишича, баҳсларни 3 миллиард инсон томоша қилган.

Шунингдек, ҳозирда Олимпия оиласи Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларини ҳам юқори савияда ўктазишга эътибор қаратганини айтиб ўтди.