Бугун Ўзбекистон термаси иккинчи ўйинини ўтказади

Улашиш:

Бугун, 11 июнь куни Осиё чемпионати саралаши С гуруҳида 2-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Малдив оролларига қарши майдонга тушади.

Ўйин Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Учрашувни «Спорт» телеканали жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни 1-тур доирасида Ўзбекистон Шри-Ланка терма жамоасини йирик (3:0) ҳисобда мағлубиятга учратган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.