Яман - Ўзбекистон. Бозоров ва Шукуров ўйнамайди

Улашиш:

11 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яманга қарши ўйнайди. Ушбу баҳсда икки нафар футболчимиз дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги сўнгги баҳсда тўғридан-тўғри қизил карточка олган Ойбек Бозоров иккита расмий ўйинга четлатилган. Кечаги Сингапур билан баҳсда ҳам майдонга тушмаган Бозоров фақат Саудия Арабистони билан ўйинда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кеча Сингапур билан ўйинда Отабек Шукуров сариқ карточка олди ва унинг огоҳлантиришлари сони 2 тага етди. Шундай қилиб, Шукуров ҳам Яман билан майдонга тушмайди.

Жалолиддин Машарипов, Ислом Қобилов ва Одилжон Ҳамробековда биттадан сариқ карточка бор. Агар улар Яман билан баҳсда огоҳлантириш олишса Саудия Арабистонига қарши майдонга туша олишмайди.

Яман сафида эса битта дисквалификацияга учраган футболчи бор. Бу Абдулвасеа Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Матари.
Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.