» » Ревматизм насл сурадими?

Ревматизм насл сурадими?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Куз келиб, об-ҳаво совиши билан аҳоли орасида сурункали хасталиклар, жумладан ревматизм касаллиги ҳам хуруж қила бошлайди. Хўш, бу касаллик кимларда учрайди? Наслдан наслга ўтадими? Ўз вақтида даволанса тўлиқ тузаладими? Мухлисларни қизиқтирган шу мазмундаги саволларга ревматолог Зебинисо Аҳмедова қуйидагича жавоб берди:

– Ревматизм – бириктирувчи тўқиманинг яллиғланиш касаллиги. У асосан иммун бузилишлар натижасида стрептококк инфекцияси оқибатида ривожланади ва асосан юрак ва бўғимларга хавф солади. Ревматизм ривожланишига тўлақонли овқатланмаслик, ўта совқотиш, ҳаддан зиёд чарчаш, паст иммунитет ҳам қулай шароит яратади. 

Бу касаллик асосан аёлларда, 7-15 ёшли ўсмирларда кўп учрайди. Агар яқин қариндошларда ревматизм қайд этилган бўлса, кейинги авлодда ҳам унга мойиллик бўлиши мумкин. Томоқ яллиғланиши тез-тез такрорланувчи кишиларда агар организмда ўзига хос оқсил мавжуд бўлса, бунда ҳам инфекция асорати сифатида ревматизм ривожланиши эҳтимоли ортади.

Касалликда бўғимлар оғрийди, шишади, юрак жуда тез ёки секин уради. Демак юрак мароми бузилиши, кўкракда оғриқлар, бўғимда ҳаракат чекланиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бу ҳолатларда вақтни ўтказмай ревматолог шифокорга учрашиш зарур.

Бемор тез тузалиши учун унинг овқати оқсилга бой, тўлақонли бўлиши лозим. Даволашда махсус антибиотиклар, яллиғланишга қарши, иммунитетни кўтарувчи ва тинчлантирувчи препаратлар қўлланади. Улар яхши самара бермаса, бўғимларга дори юбориш ёки табобат усуллари кўмагида симптоматик равишда даволанади.

Ревматизмнинг фаоллашган даврида қон айланишини яхшилаш мақсадида қўл ва оёқларни массаж қилиш, бадантарбия ҳам фойдалидир. Агар ўз вақтида даволанилса ревматизмни жиловлаш, тизим ва аъзолардаги жиддий асоратларининг олдини олиш мумкин.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР