» » Хуфиёна иқтисодиёт Ўзбекистон бозорининг неча фоизига тенглиги айтилди

Хуфиёна иқтисодиёт Ўзбекистон бозорининг неча фоизига тенглиги айтилди

25 январь куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда иштирок этган Молия вазири Жамшид Қўчқоров хуфиёна иқтисодиёт ҳақида гапирди.

“Биринчи ўринда рақамли иқтисодиёт бугунги кунда замонавий ва миллий иқтисодиётларнинг қиёфасини ўзгартиряпти, унинг самарадорлигини оширяпти ва шаффофлигини кучайтиряпти. Президентимиз ўз мурожаатномасида пенсия масаласига тўхталиб ўтди. Яқин бир-икки йил ичида пенсия олиш учун битта паспортнинг ўзи кифоя бўлади, деб айтиб ўтдилар. Бу рақамли иқтисодиётга бевосита тегишли. Яъни бизнинг пенсия жамғармаси идоралари ҳар бир одам ҳақида маълумотга эга бўлади. Бугун ҳар бир туман, вилоятдаги пенсия жамғармасининг қиладиган иши архив ҳисобланади. Энди архивдаги ҳамма маълумотларни рақамлаштирамиз. Энди ҳеч ким [пенсия олишга ҳужжат тўплаш учун] ҳеч қаерга бормайди. Бу эса инсонларга ёрдам бўлади.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров
Фото: Халқаро пресс-клуб

Яна бир бизнинг соҳага тегишли мисол келтиришим мумкин. Хуфиёна иқтисодиёт масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Хуфиёна иқтисодиёт бугунги кунда ҳар хил баҳоларга кўра бизнинг миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг. [Муаммони бартараф этиш учун] биринчи қадам қўйилди. Солиқ ислоҳоти амалга оширилди. Иккинчиси, янги солиқ тизимида тадбиркорлар ҚҚСни тўлайдиган бўлса, бу ҚҚСда ҳисоб-фактура ишлатилади. Шунча қоғоз ҳисоб-фактура орқали битта талоннинг ҳаракатини, яъни мендан унга, ундан бошқага ўтишини кўриш мумкин эмас.

Демак, биз электрон ҳисоб-фактураларни йўлга қўйяпмиз. Солиқ тўловчи Солиқ қўмитасидаги ўзининг шахсий кабинети орқали тегишли ҳамма маълумотларни киргизади. Шу асосда биз маълум бир товарнинг ҳаракатини кузатиб борамиз. Шу товар йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Қачонки бу товар, маҳсулот ёки хизмат сотилиб, ўзлари солиқ тўласа, демак ўз эгасига етиб борган бўлади. Рақамли иқтисодиёт меҳнат унумдорлигини оширади. Шунинг учун ҳамма рақамли иқтисодиётга катта эътибор бериляпти”, дея Жамшид Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:36
Жиззах вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиқлари билан танишинг
11:30
Экстремизм ва терроризм иллатининг кучайиши нимага бориб тақалмоқда?
10:55
" Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди
10:37
Аълочи ўқувчига солиқчидан эсдалик
09:40
Дунёдаги энг қиммат автомобиль кимга тегишли?
09:37
Қашқадарёда бирйўла 10 нафар кадастр ходими ишдан ҳайдалди
09:35
СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"
09:34
Банкнинг 1,46 млрд сўм кредитини нақдлаштириб, Malibu сотиб олган тадбиркорга қарши иш очилди
09:33
Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди
09:31
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
09:30
Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади
09:15
Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда
15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР