Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Инсофли солиқ тўловчилар билан бирга давлат юксалиши сари

Инсофли солиқ тўловчилар билан бирга давлат юксалиши сари

сана : 11-09-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 82

Давлат ва жамият барпо этилганидан буён фуқароларнинг ана шу жамият олдидаги белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари бўлади. Бинобарин, солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳам юртдошларимизнинг Ватан олдидаги фарзи ҳисобланади. Давлат равнақи йўлига топширилган маблағлар эса тизимли асосда босқичма-босқич фуқаронинг ўзига қайтарилади.

Солиқ соҳасида инсофли солиқ тўловчилар сирасига солиқларни охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киради. Уларга солиқ таътиллари ҳамда солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан берилиши белгиланган.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 30 декабрдаги "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-455-сонли қонунига мувофиқ, солиқ кодексининг 54-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг янги нормалари белгиланди.

Мазкур қонунга биноан солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш ҳисобидан солиқ таътиллари тарзида берилади ва бунда солиқ тўловчига тўлаши керак бўлган тегишли солиқ тўловларини маълум бир муддат давомида камайтириш ва кейинчалик тўлаш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, солиқ қарзини бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда тўлаш муддатини кейинроқ муддатга кўчириш тарзида берилади.

Солиқ таътилларига вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилларини бериш нормаси киритилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармонига мувофиқ, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятлар ва қарама-каршиликларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, Солиқ кодексига киритилган янги нормалардан бири солиқ мониторинги – бу солиқ назоратининг инсофли солиқ тўловчиларига солиқ солишнинг жорий масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда, давлат солиқ хизмати органлари ва инсофли солиқ тўловчилар ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи шаклидир.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, солиқ соҳасидаги янгиланишлар ва ўзгаришлар фуқароларда кўп йиллардан буён хаёлларида шаклланган "солиқларни тўлаш – худди ишлаб топган пулларини кимгадир олиб бориб топшириш” каби нотўғри тушунчаларини бартараф қилишга хизмат қилмоқда. Солиқларни белгиланган муддатида тўлаш орқали ҳар биримиз давлат иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшишимиз ва асосийси, инсонийлик фарзимизни ижро этган бўламиз.

               Ғулом Очилов, Зомин туман ДСИ раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!