Бердимуҳамедов Орол денгизи бўйича фармонга имзо чекди

Улашиш:

Туркманистонда 2021-2025 йилларда Орол денгизи бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади. Тегишли фармонни президент Гурбангули Бердимуҳамедов имзолади, деб хабар беради Turkmenportal.

Ҳужжат «Орол денгизи минтақасидаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилаш, унинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида» имзоланган.

Фармонга мувофиқ мамлакатда Туркманистоннинг Орол денгизи бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий дастурини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Идоралараро комиссия тузилган. Шунингдек ҳужжатда 2021–2025 йилларда Туркманистоннинг Орол денгизи бўйича миллий дастурининг консепсияси, юқорида қайд этилган идоралараро комиссиянинг таркиби ва у тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Ҳужжатга мувофиқ, Орол вилояти учун қулай яшаш шароитларини яратиш, сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш, ўрмон ҳўжаликларини ташкил этиш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш каби вазифалар қамраб олинган.

Давлат раҳбари ушбу йўналишда қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун жаҳон ҳамжамиятининг кўмаги, яхлит халқаро ёндашув, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бу ишда фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.