Орол денгизи қуриса ҳам тарк этмаган инсонлар

Улашиш:

Фото: Орол денгизининг ҳозирги ҳолати

Оҳирги 40-45 йил давомида Орол денгизи сатҳи 22 метрга пасайиб кетди, акватория майдони 4 мартадан зиёдга камайди, сув ҳажми 10 бараваргача (1064 куб км дан 70 куб км) камайди, сув таркибидаги туз миқдори 112 г/л гача, Оролнинг шарқий қисмида эса 280 г/л гача етди. Орол денгизи деярли "ўлик” денгизга айланди. Қуриб қолган туби майдони 4,2 млн. гектарни ташкил этиб, туташ ҳудудларга чанг, қум-тузли аерозолларини тарқатиш манбаига айланди. Бу ерда ҳар йили атмосфера ҳавосига 80 дан 100 млн. тоннагача чанг кўтарилади. Шу билан бир вақтда, Амударё ва Сирдарёнинг делталарида ерларнинг таназзулга учраши ва чўллашиш суръатлари ҳам ўсиб бормоқда. Бу статистика инсонни қўрқитади. Аммо бу холатни инсон ўз кўзи билан қўрмагунча холатни борича англай олмас экан. Шундай экан унинг инқирозини кўзи билан кўрмаган инсон тасаввур қила олмайди. Четдан қараганда бир муаммодек туюлган Орол инсониятнинг, бутун дунёнинг фожеаси хисобланади. Бир гурух журналистлар билан ушбу минтақага медиа-турга йўл олганимда холатнинг асл моҳиятини англаб етмаган эдим. Сувсизлик, инсонларнинг кўчиб кетиши бу холатлар  инсонни таъсирлантирмай қолмайди. Орол денгизининг бугунги холатини ўрганиш учун бир гуруҳ журналистлар Қорақалпоғистонга йўл олдик. Сафаримиз давомида орол денгизи қуриб бораётган бўлсада аммо инсонлар тарк этмаган манзиллар бизни қизиқтирди. Шу холатда ҳам туғилган масканини тарк этмай яшашга куч топаётган инсонларни  кўриб  ёзмасликнинг иложи йўқ эди.

Мўйноқ тарихида ҳали бунақаси бўлмаган...

Сафаримиз давомида Мўйноқда бўлганимизда аҳолидан интервью олмоқчи бўлдик.  Кимдан сўрамайлик барча бир манзилни бизга айтишди. Бу ерларда кичик бир дўкон бўлиб, у  ерда меҳнати билан барчани ҳурматини қозонган бир опа бор дея Бибижон ая томон йўналтиришди. Шу атрофдаги аҳоли доим маҳсулот харид қиладиган  дўкон  эгаси  билан суҳбатлашайлик дея биз ҳам шу томонга йўл олдик.  Аммо Мўйноқ тарихида ҳали бўлмаган “Такси Мўйноқ” фирмасини очиб, фаолиятини йўлга қўйиб, 22 нафар инсонларни бандлигини таъминлаган ишни кўзини биладиган аёл билан  танишишни ва кўришишимизни ўйламаган эдик. Суҳбат давомида опа умр йўли саҳифалари ҳақида қисқа бўлсада бизга сўзлаб берди. Меҳрли, нозиқ қалбли ороллик аёл  тақдирига жамоамиз билан назар ташладик. Мақолам қахрамони “Такси Мўйноқ” орқали одамлар узоғини енгил қилаётган Бибижон ая Жуманазарова.  

Асли мўйноқлик бўлган Бибижон ая   Орол денгизи чекина бошлаганда аҳоли кўчиб кетганда ҳам кетмади.  Туғилиб  ўсган Мўйноқда қолди. Қарийб 20 йил сувсиз ҳудудда истиқомат қилди. Асли касбини одамлар кета бошлагач давом эттира олмаган опа тирикчилик учун йўл қидира бошлади. Дўкон очди. Кейинчалик эса кредит олиб ишини кенгайтирди. Аҳолининг узоғини яқин қиладиган таксичилик фирмасига асос солди. Бугун барча оила аъзолари шу бизнес орқасидан кун кечиришади.

Самимий очиқкўнгил қаҳрамонимиз Оролнинг чекинаётганлигини ўз кўзи билан кўрган инсонлардан. Ҳали хануз бу ҳолат ўзгаришига умидвор. Шундай бўлсада бугунги кунда яшаш манзилида сувдан муаммо йўқлигини, челакларда сувларни узоқ манзиллардан олиб келмаслигидан хурсанд. Дастлаб яшаши учун шароит бўлмаган масканида бугун барчаси  секин аста ўз ўрнига тушиб бормоқда.

286...

Орол денгизи атрофида камдан кам ҳолатларда аҳоли турар жойларини учратиш мумкин. Денгиз чекинган билан инсонлар чекинмаган кичик бир жой  борки, у ердаги ҳаёт тарзи сизни қизиқтирмай қолмайди. Медиа тур давомида биз ўша қишлоққа йўл олдик.

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Ўзига хос табиатга эга бўлган  бу маскан  “Қибла устюрт” деб аталади. Бир қараганда овлоқ жойга ўхшайди. Яқинлашганингиз сайин ўзига хос табиатни учратишингиз мумкин.  Иш билан банд бўлган аҳоли бизни илиқ қарши олди. Огоҳлантирмай интервью олайлик дея хонадонлари эшигини қоққанимизда ҳам  очиқ чеҳра билан кутиб олишди.  Қишлоққа яқин бўлган Компрессор станциясида ишлайдиган аҳолининг барчаси шу ерда жамланган. Кимдир оператор, кимдир муҳандис  ва бошқа лавозимларда ишлайди. Аҳоли иш вақти соат 8-00 дан кечки 17-00 гача. Улар ҳар куни  пиёда ишга қатнашади. Станцияда ишлайдиган ва ушбу ерда истиқомат қилаётган инсонларнинг кичик ҳикояларини тингладик.

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Фото: Қибла Устюрт (Ғарбий Устюрт) 

Атрофни кузатар эканмиз бу жойда кичик мактаб, дўкон ва шифохона ҳам борлигини кўрдик. Аммо кичик дўкон ишламаётган экан. Аҳоли эса Қўнғиротдан ойда бир ёки икки маротаба бориб, озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишади. Бориб келиш эса  уларга 400 минг сўмга тушади. Қишлоқдан бозоргача такси нархи 200 минг сўмни ташкил этади. Шифохонада ҳамшира аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатади. Шифохонага бориш учун эса уч ярим соатдан кўп вақт талаб қилинади. 

Аксар аҳолининг эслашича Орол денгизи суви ушбу қишлоқ ёнигача бўлган. Қисқа муддатда чекинган. Аҳолининг эслашича уч бора Орол денгизи суви қуриб чекинган экан. Шундай бўлсада бу ерлик аҳоли тоза ичимлик суви, алоқа, электр энергияси, газ билан таъминланган. Қисқаси улар учун барча шароит яратилган. 286 нафар инсонлар истиқомат қиладиган бу жойда Орол денгизи қуришидан олдин аҳоли кўп бўлган. Хатто чет давлатларидан ҳам кўчиб келишган. Кўп қаватли уйлар қурилган. Бугун эса аксар аҳоли кетган бўлсада метин иродали ва ҳамжиҳат бўлган бу оролликлар қисматини ва келажагини айни шу ерларда топишган.  

Секин қишлоқдан узоқлашар эканмиз ортга назар ташлаб, биз замонавий шаҳарларда яшаймизу нолиймиз. Аммо бу инсонлар эса нолиш ўрнига ўзи учун имкон яратаётган заҳматкашлар эканга амин бўламиз.

Мастура Хамраева

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.