Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахдаги “POLIMER ART” фаолиятига назар

Жиззахдаги “POLIMER ART” фаолиятига назар

сана : 13-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 79

Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган "POLIMER ART” масъулияти чекланган жамиятининг ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

Лекин қисқа вақт ичида жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб кун сайин ортиб бораяпти.

Тадбиркор Зиёда Нарташова бошчилик қилаётган жамоа Хитой технологияси асосида ярим тайёр маҳсулот целлофандан скотч (ёпишқоқ тасма) лар ишлаб чиқармоқда. Шартнома ва буюртма асосида турли ўлчамдаги рангли скотчлар мижозларга пешма-пеш етказиб берилаяпти.

Бугун кундалик турмушимизда асқотаётган, ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотларни қолиплашда ёпишқоқ тасмалардан кенг фойдаланилади. 3,6 см.дан 6 см.гача бўлган ўлчамлардаги ҳар бир ўрамда маҳсулотнинг узунлиги 20 метрдан 900 метргача етади. Иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, суткасига 4500 метр ёпишқоқ тасма ишлаб чиқарилмоқда. Жамият аъзолари томонидан шартнома асосида корхона, ташкилот, фирмаларнинг номи, телефон рақами, манзили, логотипи, белги ва ёрлиқлари кўрсатилган скотчларни ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Бугун корхона маҳсулотлари нафақат вилоятимиз шаҳар, туманларига, шунингдек, Қашқадарё, Навоий, Қорақалпоғистон Республикасидаги буюртмачиларга ҳам етказиб берилаяпти.

— Ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот сифати ва сони, иш самарадорлигини ошириш мақсадида қолдиқ маҳсулотларни ҳам қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, — дейди ишлаб чиқариш технологи Хуршид Эшонқулов. Шу мақсадда Хитойдан янги дастгоҳлар олиб келишни режалаштираяпмиз. Бунинг натижасида 10 нафар ёшлар қўшимча иш ўрни билан таъминланади.

Зоир ЭРГАШЕВ

"Жиззах ҳақиқати”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!