Жиззахда “УЧИНЧИ РЕНЕССАНС – ЁШЛАР НИГОҲИДА” ёшлар форуми бўлиб ўтди

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик боғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни жойларда жорий қилиш жараёнини тизимли ташкил этиш” бўйича видео селектор йиғилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 8 июндаги 12874 ХХ-сонли топшириғи ижроси юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан “УЧИНЧИ РЕНЕССАНС – ЁШЛАР НИГОҲИДА” Жиззах шаҳар ёшлар форуми ўтказилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ижроси юзасидан шаҳридаги барча таълим муассасалари ўз ижод наъмунулари билан иштирок этди.

Жиззах шаҳар ҳокими ҳамда барча сектор раҳбарлари таълим муассасалари томонидан ташкил этилган кўргазмани айланиб, шаҳар ёшларининг эришаётган ютуқлари ва мақсадлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, форум доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар учун шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази  томонидан шаҳардаги бир қатор бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Жиззах шаҳри  ва Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ташкил этилган ишлаб чиқариш махсулотлар кўрзамаси ҳамда Жиззахда янгидан иш бошлаган автомобил ишлаб чиқариш корхоналари томонидан чиқарилган янги авлод автомобиллари ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Форумда Жиззах шаҳар ҳокими фармойишига асосан қарийб 400,000 миллион сўмлик мусиқа асбоблари, 136 номдаги 2000  га яқин китоблар жамламаси ҳамда турли хилдаги спорт анжомлари шаҳардаги барча таълим муассасаларига топширилди.

Ёшлар дафтарида турган 50 нафар турли хил олий ўқув юртларида тахсил олаётган талаба ёшларнинг шартнома пуллари тўлаб берилди.

Вақтинча ишсиз, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 6 нафарига Ёшлар жамғармаси томонидан кам фоизли банк кредити асосида юк ташиш мототцикллари топширилди.

Шаҳар ҳокими К.Холмуродов Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган мана шундай юксак эътибор сиз устозлар ва биз раҳбарларга янада маъсулият юклаши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Форумда “Ёшлар дафтари”га киритилган, боқувчисини ёқотган, кам таъминланган, муаммоли оилалар фарзандлари ва бошқа 2000 га яқин шаҳар ёшлари иштирок этди.

Форум вилоятимиз ва шаҳарлик санъат усталари томонидан тайёрланган бадиий галаконцерт дастури билан якунланди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.