Тошкент метросида яна носозлик юзага келди

Улашиш:

20 июнь куни Тошкент метрополитени «Олмазор» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди. Метрополитен матбуот хизмати мазкур ҳолатга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, соат 22:10 да Чилонзор йўналиши «Олмазор» бекатидан «Бекат-1» томон ҳаракатни бошлаган поезд машинисти носозликни аниқланган.

«Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таминлаш мақсадида йўловчилар ‘Олмазор’ бекатида туширилган. Носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркиби электродепога жўнатилган. Келтирилган носозликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади Тошкент метрополитени хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.