Хонадонда “каннабис” парваришланаётгани фош этилди

Улашиш:

“Қорадори-2021” профилактик тадбирлари доирасида Когон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг Aдолат кўчасида яшовчи, 1956 йилда туғилган М.Ф.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйининг томорқа ер майдонида вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлими хулосасига кўра 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ф. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.