Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. бошқа бир фуқаро Н.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан товламачилик йўли билан 30 млн. сўм талаб қилиб, электрон тўлов тизими орқали таниши Д.нинг пластик картасига 29,7 млн. сўмни ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.