«Қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаган» — Прокуратура

Улашиш:

Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида ўзини етти қаватли уй томидан пастга ташлашга уринган 16 ёшли қиз қутқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг маълум қилишича, қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаган.

Аниқланишича, 22 февраль куни соат 11:30 ларда 2006 йилда туғилган қиз онаси билан жанжаллашиб, уни қўрқитиш мақсадида 7 қаватли уйнинг том қисмига чиққан.

Хабарга асосан ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиққан ва ички ишлар ходимлари томонидан қиз ушбу уйнинг том қисмидан туширилган.

«Қиз билан суҳбат ўтказган психолог ўз тушунтиришида, қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаганини, бошқаларни эътиборини ўзига жалб қилиш мақсадида шу ҳолатни содир қилганини, шу сабабли 1 соат давомида уйнинг том қисмида ўз жонига қасд қилмасдан қолиб кетганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.