Тошкентда беш нафар эркак босқинчилик жиноятини содир этишган. Улар бошқа бир фуқарони квартирасини беришга мажбурлашмоқчи бўлган.
Ушбу воқеа ҳақида жабрланувчининг онаси ижтимоий тармоқларда хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужум 22 март куни Тошкентнинг Миробод туманида содир этилган. Пичоқ билан қуролланган бир гуруҳ эркаклар яқинда Россиядан қайтиб келган ўғли ва акаси турган квартирага бостириб киришган.
Гаровга олинганлардан бири ёрдам сўраб қариндошига SMS ёзган, у эса ўз навбатида наряд чақирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва қариндошлари ўз вақтида етиб боришган – босқинчилар квартиранинг эгасини номаълум йўналишда мажбурлаб олиб кетишга ҳаракат қилишган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари квартира ҳақида маълумот берувчи ҳужумчилардан бирини қўлга олишган. Онанинг сўзларига кўра, жиноятчилар квартирани қайта расмийлаштиришга улгуришмаган, аммо гаровга олинганларни ўзларининг пластик карталарига пул ўтказишга мажбур қилишган.
ИИББнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-модда (товламачилик)си бўйича иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Қонунга кўра, тажовузкорлар беш йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини олишлари мумкин.