Тошкентда қизил чироққа ўтган ҳайдовчи йирик аварияни келтириб чиқарган. Натижада аёл вафот этган

Улашиш:

"23 март куни соат 15:16 да Миробод тумани, Тарас Шевченко ва Фидокор кўчалари кесишмасида учта транспорт воситасининг тўқнашуви юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, “Спарк” автомашинасининг 25 ёшли ҳайдовчиси светофорнинг қизиқ ишорасига риоя қилмай, “Малибу” билан тўқнашган ва сўнгра йўл ёқасидаги дарахтга бориб урилган”, -дея хабар бермоқда ИИББ.

Uыыыntitled-2.jpg

Зарба оқибатида “Малибу” йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва “Кобальт” билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида “Спарк” автомашинасининг ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси турли хил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. “Спарк” автомашинасининг иккинчи йўловчиси эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

Uыыыыntitled-3.jpg

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.