Тошкентда электросамокат ҳайдовчиси мудҳиш ЙТҲга учраб вафот этди

Улашиш:

5 июль куни куни Шайҳонтоҳур туманида 1995 йилда туғилган, фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.