ДХХ Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахсни ушлади

Улашиш:

Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган «А.О.» Қирғизистон Республикасининг Жалолобод области Ола-буқа районига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «А.О.» ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.