Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган

Улашиш:

Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИББ хaбар бермоқда.   

Чироқчи туманидаги “Кўкдала” оилавий поликлиникаси ҳамшираси ва “Аннаруз” шифохонаси фельдшери жиноий тил бириктириб, Covid 19га қарши вакциналарни ўзлаштирган. Аёллар вакцинани 4600 долларга сотиш пайтида қўлга олинган.

Ҳибсга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси, 2 қисми "в" банди (бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб, талон-тарож қилиш ёки растрата қилиш йўли билан ўзлаштириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган

Кеча Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди ушбу иш бўйича қарор қабул қилган. Ҳамширага тиббий фаолиятдан 1 йилга четлатиш ва БҲМнинг 30 баравари миқдорида катта жарима тайинланган, фельдшер эса тиббий фаолиятдан 2 йилга четлатиш ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.