Андижондаги боғчада 4 яшар бола тўсатдан вафот этди

Улашиш:

21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Л.Х. мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган.

Бу хабарни Мактабгача таълим вазирлиги тасдиқлади. 

Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида марҳумда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.

Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган.

Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада, бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.

Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.